Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистондаги табиий офат натижасида қурбонлар сони 170 дан ошиб кетди

Ўтган беш сутка вақт ичида кучли шамолли жалалар ёғиш оқибатида юзага келган сув тошқини натижасида Ҳиндистоннинг турли минтақаларида қурбонлар 174 кишини ташкил қилди. Ҳиндистоннинг The Times of India матбуотининг хабарига кўра, ўтган якшанба 33 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Олдинроқ 147 нафар вафот этганлар ҳақида хабар берилган. Охирги суткада энг кўп қурбонлар сони жанубий-ғарб штати Кералада - 15 киши ва ғарбий штат Гуджаратда - 11 киши қайд этилган. Шамолли жалалар сўнгги вақтда асосан мамлакатни жанубига ва ғарбий қирғоқларига талофат етказган.

Июнь ойи охирларида Жанубий Осиё кучли шамолли жаладан талофат кўрган, ушбу табиий офат охирги ўн йилда энг кучлилардан бири бўлган.

Кучли ёмғир ва чақмоқ транспорт алоқасида жиддий муаммолар келтириб чиқарган, бинолар қулаши ва кўплаб бахтсиз ходисалар мамлакатнинг турли минтақаларида кузатилган.