Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳукумат 10 нафар ректорни ишдан олибди

Жумладан:

Алишер Юсубжанович Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шавкат Сафарович Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдуғани Жуманазарович Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.

Баҳодир Бойиулотович Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахтиёр Худайбердиевич Данияров ушбу лавозимдан озод қилинди.

Собитхон Тошпўлатович Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

Ботир Шукуриллаевич Усмонов Тошкент кимё-технология институтининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шуҳрат Аҳмаджанович Муталов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Азамат Муҳитдинович Шамсиев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент давлат стоматология институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

Орифжан Шадиевич Базаров Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Назирила Насимханович Маҳмудов ушбу лавозимдан озод қилинди.