Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Human”дан жабр кўрганларга зарарларни қоплаб бериш жараёни бошланди

Кеча, 17 февраль куни “Human" хусусий бандлик агентлигидан жабрланган бир гуруҳ фуқаролар билан Бош вазир учрашган эди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби маълум қилди.

“Human” хусусий бандлик агентлиги раҳбари Ш.Файзуллаевнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни уларнинг ҳисоб рақамларига тезкорлик билан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, АТИБ “Ипотека банк” ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ҳудудларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюросининг маълум қилишича, жабрланганларга зарарни ундириш бўйича МИБга ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Жабрланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ишчи гуруҳларни “Ипотека банк” вилоят филиалларида фаолият олиб боришлари белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ҳукми билан “Human” хусусий бандлик агентлиги раҳбари Ш.Файзуллаевнинг жиноий ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи, деб эътироф этилган ва моддий зарар ундирилиши белгиланган фуқаролар ўзларига қулай бўлган қуйидаги манзилларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) билан мурожаат қилиши сўралади.

Эслатиб ўтамиз, фирибгар “Human” раҳбари 10 йилга қамалган эди. Ундан 1080 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига 21 миллиард 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарар ундирилиши белгиланган.