Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ички ишлар идоралари ходимларига эҳтиром кўрсатилди

25 октябрь - Ўзбекистон Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси шахсий таркибини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бобурмирзо Облоқулов сўзга чиқиб, шарафли ва масъулиятли касб эгаларини ҳамда улар орқали юртимизнинг барча ички ишлар идоралари ходимларини табриклади.

– Юртимизда хизмат бурчини сидқидилдан адо этаётган касб эгалари меҳнати доимо қадрланган,  – деди ҳоким. – Шундай инсонлар сафида ички ишлар идоралари ходимларининг ҳам ўрни бор, албатта. Шу боис сизларга эътибор қаратиш, халқимиз учун қилаётган хизматларингизни муносиб баҳолаш бизнинг вазифамиз.

Тадбирда соҳада кўп йиллар меҳнат қилган, юрт тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида самарали хизмат қилаётган ички ишлар идоралари ходимларига шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.