Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИБ бола ўғирлангани ҳақдаги видеога изоҳ берди: "Самарқандда бола эмас, унинг қулоғидаги сирға ўғирланган, жиноятчи аёл ушланган"

Ижтимоий тармоқларда "Бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилмоқда, қизалоқни олдига келиб уни алдаб олиб кетишди" сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, 26 апрель куни Самарқанд тумани “Обод” маҳалласида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд тумани “Қўшкўприк” маҳалласи ҳудудида 2013 йилда туғилган қизининг вояга етмаганлигидан фойдаланиб унга билдирмасдан қулоғидаги тилла сирғасини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 1997 йилда туғилган С.М. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.