Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган корхона раҳбари ва таъсисчига жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ch.T.” МЧЖ раҳбари ва таъсисчиси тижорат банки филиалидан ажратилган 269 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган иссиқхона қурилиши материалларини бошқа шахсларга сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.