Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Инспекторлар ҳайдовчиларга фестиваль буклетларини тарқатмоқда

“Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали олдидан Самарқанд шаҳрида вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Инспекторлар ҳайдовчиларга йўлларда ҳаракатланишда эътиборли бўлиш, ҳайдовчилик маданиятига риоя этиш ҳамда маҳаллий аҳоли ва меҳмонларга хушмуомала бўлиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бормоқда. Фестиваль рамзи туширилган эслатма ва буклетлар тарқатиляпти. Йўналишсиз таксилар, жамоат транспортига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида огоҳлантирувчи чақириқлар қўйилмоқда.

 Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.