Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Инвестиция куни"га келинг!

2019 йил 8 май куни соат 9:00 дан 13:00 гача Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида навбатдаги “Инвестиция куни” ўтказилади.

Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этади.

Учрашувда янги инвестиция лойиҳалари ва инвестиция таклифлари, мавжуд инвестицион лойиҳаларда вужудга келган муаммоларни кўриб чиқиш, бўш турган объектларни инвестиция киритиш йўли билан самарадорлигини ошириш каби масалалар кўриб чиқилади. Шунга кўра, Самарқанд вилоятида фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган салоҳиятли инвесторлар, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда инвестицион лойиҳа эгаларини таклиф этамиз.