Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкинми?

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ, жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари маълум ташкилотда ишлаган давридаги иш ҳақига оид ва ишлаганлиги тўғрисидаги иш стажига оид маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) бориб ариза топширади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб иш стажини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 5 иш кунидан, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантиради ҳамда ДХМга ёки ЯИДХПга юборади.

Давлат хизмати кўрсатиш бепул асосда амалга оширилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова маълумот берди.