Ишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар: “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бўлим бошлиғи қўлга олинди
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли Жанубий кон бошқармасининг бўлим бошлиғи ўринбосари Қўшработ туманида яшовчи 2 кишини ушбу кон бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс 2023 йилнинг сентябр ойида “Зармитан” конига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, Қўшработ туманида яшовчи 4 нафар фуқародан жами 9 минг доллар олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.