Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихон тумани мутасаддилари танқидлардан хулоса чиқармоқда

Туман марказидаги чиқиндилар масаласи оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бир неча марта танқид остига олинганди.

Муаммони бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан зарур чоралар кўрилмоқда. Иштихон шаҳарчасидаги марказий кўчалар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари атрофига чиқинди қутилари ўрнатилмоқда.

- Мактаб, боғча ва янги қурилган кўп қаватли уйлар ёнига 20 дона чиқинди қутилари ўрнатилди, - дейди туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси раҳбари Олимжон Тошматов. - Шунингдек, қиймати 26 миллион сўмлик 4 дона замонавий контейнер Иштихон шаҳри ва Митан қўрғонидаги бозорлар ёнига жойлаштирилди. Бундан ташқари, туман марказидаги кўп чиқинди тўпланадиган кўчаларга ҳам 10 дона махсус идишлар қўйилди.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.