Иштихон туманидаги сойга сел келди
- 03.02.2023 09:37
- 90
- Самарқанд
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, 2 февраль куни Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласидан оқиб ўтувчи Оқтепа сойдан ёмғир сувлари йиғилиб, сел келиши кузатилган.
Туман ФВБ масъул ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борганда сойдан оқиб ўтаётган сув фуқароларга зарар келтирмасдан оқиб ўтиб кетаётганлиги аниқланган.
Мазкур Оқтепа сойи вилоятнинг Қўшработ ва Иштихон туманларидан оқиб ўтган бўлиб, умумий узунлиги 43 км, максимал сув ўтказиш ҳажми 10-20 м.куб/сонияни ташкил этади. Айни дамда сойдан 5-6 м.куб/сония сув хавфсиз оқиб ўтмоқда.