Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонда айрим мактаблардаги муаммоларга барҳам берилди

Иштихон туманида Мустақиллик байрами арафасида 48, 56, 67- умумий ўрта таълим мактабларининг янги қиёфага эга бўлган бинолари фойдаланишга топширилди. Мазкур мактабларда қўшимча бинолар қурилди, эскилари таъмирланди. Иситиш тизими янгиланиб, ўқувчилар учун барча шароитлар яратилди.

67-мактабда 96 ўринли, 57-мактабда 120 ўринли, 48-мактабда эса 120 ўринли қўшимча бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, мазкур мактабларнинг эски бинолари тўлиқ таъмирланди. Таълим муассасаларида 10, 11- синфлар қайта ташкил этилгандан сўнг мазкур мактабларда синфхоналар етишмаслигидан ўқувчилар қийналарди. Қўшимча бинолар қурилгач, муаммоларга барҳам берилди.

Шунингдек, мактабларда замонавий кутубхона ҳам фаолият юритмоқда. Улар турли мавзулардаги бадиий ва илмий китоблар билан бойитилди.

Отабек Шарафов.