Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонда "Damas" пиёдани уриб юбормаслик учун йўл четига ағдарилди

Бугун, 20 май куни соат тахминан 13:40 ларда Иштихон туманининг Иштихон кўчасида ҳаракатланиб келаётган "Damas" русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси рўпарасидан пиёданинг югуриб чиқиб қолгани боис руль бошқарувини ўнг томонга кескин бурган.

Шунга қарамасдан, пиёда автотранспорт воситасига урилиб кетиб, тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Йўл-транспорт натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомашина йўл четига ағдарилиб кетган.

"Damas" ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши.

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.