Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонда ўтказилган танловда хоразмлик қиз ғолиб бўлди

Иштихон туманида энг улуғ, энг азиз байрам – мустақиллигимизнинг 28 йиллиги кўтаринки руҳда нишонланди. Байрам муносабати билан ўтказилган тантаналарда туман ҳокими Ш.Негматов туман халқи ва меҳмонларни қутлаб, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар: иқтисодиёт, саноат, таълим тизими, спорт соҳаси, халқ фаровонлиги борасида амалга оширилган ютуқлар хусусида сўз юритди.

Таъкидландики, 2019 йил инвестиция  дастури бўйича 15 миллиард 134 миллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Жумладан 3 та умумтаълим мактаблари, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та соғлиқни сақлаш объекти, 1 та ичимлик суви объекти қуриб, фойдаланишга топширилди.

Аҳолини иш билан таъминлаш масаласида ҳам бир қанча амалий ишлар қилинди. “Зарафшон текстил”, “Мароқанд сифат текстил” фабрикалари ишга туширилиб, мингдан ортиқ иш ўрни яратилди.

Байрам муносабати билан туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан телеграм ижтимоий тармоғида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида Республика онлайн расмлар танлови ташкил қилинди. Танловда биринчи ўринни хоразмлик Назокат Шарипбаева эгаллади. Иккинчи ўрин Паст Дарғом туманидан иштирок этган Аббос Шодмонқуловга, учинчи ўрин эса жиззахлик Манас Файзуллаевга насиб қилди.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган танлов Ватанимиз ёшларини туманга чорлади.

 Отабек Шарафов.