Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонда юк автомашинасида юз берган ёнғин бартараф этилди

Бугун, 24 июнь куни соат 15:18 да Иштихон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 52 километрида ҳаракатланиб кетаётган "Gaz-52ʼʼ русумли юк автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғин соат 15:32 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомашинанинг олд қисм қисман ёниб, зарарланган. Унинг юкхонасида бўлган тахминан 3 тонна ғалла сақлаб қолинган.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.