Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ислом бирдамлиги ўйинларида вилоятимиз спортчилари 10 та медални қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳрида “V-Ислом бирдамлиги” спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Унда Ислом бирдамлиги спорт федерациясига аъзо бўлган 56 та мамлакат жамоалари 1 597 та медаллар жамланмаси учун баҳслашмоқда.
Улар орасида Ўзбекистон делегацияси 265 нафар спортчи билан 24 та спорт туридан қатнашяпти.

Делегациямиз аъзолари 88 та медал(27 та олтин, 24 та кумуш, 37 та бронза)ни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринда бормоқда.

Терма жамоамиз таркибида вилоятимиздан 19 нафар спортчи 10 та спорт туридан иштирок этмоқда. Бугунги кунга қадар вилоятимиз спортчилари томонидан ушбу халқаро спорт мусобақасида 10 та медал(2 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза)ни қўлга киритди.

Мусобақа 18 августга қадар давом этади.