Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ислом Каримов номидаги кутубхона очилди

Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, илм-фан арбоблари, вазирлик ва идоралар, нодавлат, нотижорат ташкилотлар ходимлари, пойтахтимиздаги кутубхоналарнинг етакчи мутахассислари, юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Татьяна Акбаровна мазкур кутубхона Президент Шавкат Мирзиёевнинг Биринчи Президент хотирасига нисбатан ҳурмати ва эътиборининг ёрқин намунаси эканлигини алоҳида таъкидлаб, Ислом Каримов бошлаб берган йўлда собитқадам бўлиб, Янги Ўзбекистон тарихини яратиш, мамлакатимизнинг илмий-маърифий салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимизга, хусусан, республика кутубхоначиларига муваффақият тилади. Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг очилиши билан барчани самимий муборакбод этди.

Сўзга чиққанлар мазкур кутубхона Мустақиллик асосчиси, замонамизнинг етук сиёсатчиси, буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони – Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг маънавий меросини ўрганиш, бу йўналишда илмий изланишлар олиб бориш учун маълумотларга бой маърифат хазинаси бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирдилар. Буюк тарихимиз, беназир маънавий меросимиз, улуғ аждодларимиз, хусусан мана шу бебаҳо неъматларни халқимизга инъом этган ўз юртининг чинакам ватанпарвари, ўз халқининг содиқ фарзанди Ислом Каримовга бағишланган видеофильм тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.