Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Истанбулда оғир жароҳатланган ўзбекистонлик вафот этди

Жорий йилнинг 31 октябрь куни оғир жароҳатлар билан «Çorlu Devlet Hastanesi» тиббиёт муассасасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси З.В. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб, ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг марҳумнинг жасади дафн қилиш учун Ўзбекистонга юборилди.

Марҳумнинг иш жойи «Yildiz Taşlama» фабрикасидаги авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича тергов давом этмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган.