Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Истеъдодли шоир, ёзувчи ва таниқли ҳуқуқшунос Исматилла Йўлдошев вафот этди

Исматилла Йўлдошев 1953 йил 10 май куни Ургут тумани Қўрғонча қишлоғида туғилди.  

И.Йўлдошев 1969 йили ўрта мактабни тугатиб, Тошкент давлат университети (1970–1976) да ўқиб прокуратура органларида ишлай бошлади. Ижодга меҳри бўлакча бўлган Исматулла республика телевидениеси ва радиосидаги адабий-бадиий кўрсатувларни олиб борди. Ўзини диктор сифатида синаб кўрди. Ижод билан шуғулланиб, шеър ва ҳикоялар ёза бошлади. 

У прокуратура органларида масъулиятли вазифаларда ишлаш билан бирга ижод билан ҳам жиддий шуғулланиб, қирқдан зиёд китоб ёзди. Шеърлар, рубоийлар, детектив ҳикоя, қисса, романлар, шунингдек бадиий фильмлар сценарийлари муаллифи ҳисобланади. Исматилла Йўлдошев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқаро Умар Хайём мукофоти совриндори эди. 

1977 йилда “Жасорати учун” медали, 1988 йил «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони, 1994 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.  

"Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари ҳамда zarnews.uz сайти жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.