Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Италия президенти сайлови: бўш қолган бюллететлар сабабли учинчи уриниш ҳам муваффақиятсиз тугади

Учинчи уринишда ҳам Италия парламенти мамлакат президентини сайлай олмади. 978 бюллетендан 412 таси бўш бўлганлиги сабабли овоз бериш яна ҳақиқий эмас деб топилди.

Сиёсий партиялар ҳеч келиша олмаяпти: Италияда президентлик сайловларида “расмий” номзодлар йўқ; депутат назарий жиҳатдан исталган номни киритиши мумкин. Лекин қоида тариқасида номзод - партиянинг ички ва партиялараро музокаралари натижасида танланади.

Раундлар сони расмий равишда чекланмаган. Мамлакатда сўнгги ярим аср ичида уч марта президент фақат 16-уринишдагина сайланди. Жараённи тезлаштириш учун дастлабки уч турда президент коллегия аъзоларининг 2/3 овозини олиши зарур, тўртинчисида эса кўпчилик овози кифоя бўлади.

Бугун, кечда куни тўртинчи турда парламентдаги кўпчилик бир фикрга кела олиш-олмаслиги ва улар ўз номзодларини кўрсатишга тайёрми ёки йўқлиги аниқ бўлади. Ҳозирча эса тақдим этилган номзодлар қўллаб-қувватланмади. Бундан ташқари, бугундан бошлаб президентни сайлаш учун зарур бўлган овозлар чегараси 505 га тушади.