Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жаҳонгашта зоҳидлар: Кимсасиз ороллардаги Робинзонлар

Адабиёт ва кинематографиянинг энг машҳур жанрлари робинзонхонлик ҳисобланади. Бироқ денгизчиларнинг ҳақиқий ҳаётда кимсасиз оролларга тушиб қолишига ишонувчи ўқувчилар жуда кам. Лекин ундай эмас.

Марварид ўғриси

Даниэл Дефодан кейин ҳаётдаги чинакам тарихий воқеаларга мурожаат қилиб, жуда кўп ёзувчилар робинзоншунослик мавзусига қўл урди. Сомерсет Моэмнинг “Немис Гарри” ҳикоясидаги воқеалар жудаям қизиқарли.

Ҳикоя асоси бечора бош қаҳрамон прототипи Генри Эльворт ҳаёти сюжетига қурилган. Унинг саргардонлиги 1884 йилда у яхтада Янги Гвинея ва Австралияни ажратиб турувчи Торресо кўрфазида маржон қоялар билан тўқнаш келганидан бошланади. Эльворт кимсасиз оролга чиқиб олади ва унгача сал олдин кема ҳалокатига учраган ўзининг эски таниши Луи Грекни кўриб ҳайратда қолади.

Шуни айтиш керакки, ёш кишилар унчалик қайғургани йўқ. Вақтларини балиқ тутиш, овчилик ва марварид териш билан ўтказадилар. Ҳатто уларга бундай ҳаёт ёқиб қолади. Уларга зоҳидона ҳаётларининг тўққизинчи йилида тақдир тақозоси билан Жозеф де Паоло деган кимсанинг келиб қўшилиши яшаш маромини бузади. Бахтсизлик бўйича бу бетайин ҳамкасб ўзига бошпана берган зоҳидларнинг йиққан марваридларини ўғирлаб оролдан қочади ва ёндан ўтаётган мустамлакачилар кемасига ўтиб кетади. Кўп ўтмай унинг кетидан Луи Грек ҳам шундай қилади. Фақат Эльворт Генри ўз принципларига содиқ қолади ва ихтиёрий равишда кимсасиз оролда яшашда давом этади. Унинг зоҳидона ҳаёти худди адабиётдаги Робинзон Крузоники сингари 28 йил давом этади.

Кимсасиз оролдаги Гусар

Кимсасиз оролларга тушиб қолган одамлар билан бўлган воқеаларда кўпинча Жанубий денгиз тасвирланади. Айниқса, россиялик Сергей Петрович Лисициннинг совуқ Охота денгизи қирғоғига тушиб қолиши азоб-уқубатларга дучор қилади.

Ўспиринлигида С.Лисицин Гусар полки лейб-гвардиясида хизмат қилган, жанжалли дуэлда жазаваси қўзиб, ҳарбий хизматни тарк этади ва 1847 йилда фуқаролик амалдорлигига тайинланади. Янги хизмат жойига Охота денгизи соҳили бўйлаб борилиши керак эди. Кемада Лисицин маст бўлиб, капитан билан тортишиб қолади ва у Сергей Петровични қирғоқда тушириб кетади. Жой кимсасиз бўлгани учун раҳмдил йўловчилар унинг чемодани билан буюмлари, иккита тўппонча, гугурт, қоғоз, сиёҳдон ва ручка, озроқ егулик қолдиради. Энг ҳайратлиси, болаликдан хизматкорларга кўниккан ёш йигит ўзини йўқотиб қўймади, зоҳидлик ҳаётини тез ўзлаштириб олади. Оддийгини кулба қуриб, қўлбола стол-стул билан жиҳозлайди. Камон ва ўқ-ёй ясаб олади. Тўппонча ва ўқларни қорли қаҳратон қишга асраб қўяди. Бир неча бор бўрилардан ҳимояланишига, уларни отиб ўлдиришга тўғри келади. Ақл бовар қилмайди, вақт ўтиши билан у ўз Жумавойига эга бўлади. У кема ҳалокатига учраган Василий деган кимса эди. Тешилиб ичига сув кирган кемани тўлқин қирғоққа чиқариб ташлайди.  Ундаги қўй, сигир ва ҳўкизлар “робинзонлар” жонига аро киради. Зоҳид сифатида Сергей ва Василий етти ой шу тарзда яшашади. Уларни Россия империяси ҳарбий кемаси қутқариб олади.

Бироқ воқеа шу билан тугамайди. Охота денгизи соҳилида яшаганида Лисицин олтин ва мис рудаси қатламини аниқлайди. Орадан анча вақт ўтгач, у ўша яшаган жойига қайтиб боради ва жуда бойиб кетади.

Кўнгилли Робинзон

Жаҳондаги энг ғайриоддий робинзонлар ичида Янги Зеландия фуқароси Том Нилни тан олиш керак. Бу одам замонавий цивилизациядан кўнгли қолиб, “тарки дунё”чиликни танлаб, 1957 йилда Кука ороли яқинида жойлашган кимсасиз оролда яшашга отланди. Лекин кўнгилли робинзон ўзининг зоҳидлигига пухта ҳозирлик кўришни унутмади. Ўзи билан катта захирада гугурт, ёқилғи, кийим-кечак, қурилиш ашёларини олди. Оролда Том Нил ўзига кулба қуриб олди, томорқа қилиб, товуқ, чўчқа боқишни йўлга қўйди. Умуман, яшаши учун етарли шароит яратди. Кимсасиз оролда уни уч йилдан кейин -1960 йилда безовта қилишди. Зоҳидни америка ҳарбийлари вертолётдан кўриб қолишди. Вертолёт қўниб унга Катта Ерга қайтишни таклиф қилишди. Аммо Том Нил рад этди. У ҳатто таклиф этилган газета-журналларни ҳам олмади ва цивилизациядаги ҳаёт уни қизиқтирмаслигини айтди.

Шунга қарамасдан, 1966 йилда кўнгилли робинзон кутилмаганда уйга қайтди. У “Ўзим учун орол” китобини нашр қилишни мақсад қилганди. Бу эзгу ишни бажариб, Том Нил яна ўз оролига қайтди. Том Нил фақатгина 1977 йилда томорқаси, молларига қарашга кучи қолмаганида Катта Ерга доимий қолиш учун қайтишга рози бўлди.

  ... Шу йил 30 июлда уч балиқчи Австралия қирғоқларидаги денгизга чиқишди. Улар Пулап атоллида балиқ тутишни мўлжаллашганди. Бироқ мўлжалдан адашишди, ёнилғини охиригача тугатиб, кимсасиз оролга тушишга мажбур бўлишди ва бир неча кун қолиб кетишди. Балиқчилар қумлоққа катта қилиб SOS деб ёзишди, уни учувчилар кўриб, робинзонларни қутқарди.

“Мир новостей” (2020 й, 34-сон).

Тоғаймурод ШОМУРОДОВ тайёрлади.