Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жанубий Корея Самарқандга инвестиция киритмоқда

Жанубий кореялик ишбилармонлар билан эришилган келишувга асосан “MIR Corporation” компанияси вилоятимизда қиймати 30 миллион долларлик қуруқ сут ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади.

“Evergreen International” компанияси Нуробод туманида қуёш энергетикасини барпо этиш, “Alchera” компанияси ахборот технологиялари ва информацион технологиялар, “Wongwang Construction” компанияси билан ҳамкорликда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, “Neo&Saram” компанияси билан ҳамкорликда ахборот коммуникация ва информацион технологиялари соҳасида, “Myung Sung” компанияси иссиқхоналар ташкил этиш, “Shinsung E&G” компанияси билан қуёш энергетикаси барпо этиш лойиҳалари амалга оширилади.