Жиноятни енгиллатиш учун чўзилган "ёрдам қўли"га кишан тақилди
- 18.05.2024 12:41
- 495
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда аниқланишича, туманнинг Чумчуқли маҳалласида яшовчи фуқаро Н.П. адвокат ва жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг судьяси орқали суд иш юритувидаги Тойлоқ туманида яшовчи фуқарога нисбатан суд томонидан жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинламаслик учун ёрдам беришни ваъда қилиб, эвазига 3 400 000 сўм ва 1000 АҚШ долларини талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида у маҳаллий фуқародан талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Н.П.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Озарбайжон ННТлари - Самарқандда
- 15 дақиқа аввал
- Самарқанд
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- Кеча, 19:50
- Иқтисодиёт