Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жиззах политехника институти Самарқанддаги жамоат транспорти тизимини ўрганади

Самарқандда аҳоли учун қулай транспорт тизимини яратиш мақсадида 2021 йилнинг 1 мартдан бошлаб Жиззах политехника иститути профессор-ўқитувчилари ва талабалари жамоат транспортлари, автобошбекатлар, бекатларда бевосита йўловчилар оқимини аниқлаш, йўл-кўча тармоқларида жамоат транспортини тартибга солиш юзасидан ўрганишлар олиб боради.

Улар вилоят миқёсидаги автошоҳбекатларда, автобусларда ва бекатларда махсус техника воситалари – планшет, камерадан фойдаланган ҳолда жамоат транспортининг ҳозирги аҳволи юзасидан маълумотлар тўплайди. Ушбу маълумотлар аҳоли учун қулай бўлган транспорт тизимини яратишда муҳим аҳамиятга эга.

Таклифларингизни http://samarkand-transport.uz сайти орқали билдиришингиз мумкин.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.