Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбой туманида 2 та мактабгача таълим муассасаси, битта оилавий боғча очилди

Тошкент маҳалласидаги 9-МТМ 300 ўринга мўлжалланган.  "Қобил қурувчи" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирланди. Қурилиш ишларига 3,5 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, муассаса Япония гранти асосида жиҳозланди. Грант маблағи 2,6 миллиард сўмни ташкил этди.

***

Полвонариқ маҳалласида ҳам 100 ўринли МТМ очилди. Мазкур 22-МТМ қурилиши "Жомбой қурилиш" МЧЖ томонидан бажарилди. Бунинг учун 2,6 миллиард сўм бюджет маблағи сарфланган.

***

Найман маҳалласида эса 25 ўринли оилавий боғча иш бошлади.