Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда ҳаракат хавфсизлиги тағибот тадбирларига старт берилди

Жомбой туманида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман ташкилотлари ва муассасалар масъуллари, маҳаллалар вакиллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Жорий йилнинг 15 февралидан 1 мартигача туман ҳудудида бундай тарғибот тадбирларини ўтказишдан мақсад йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, содир этиладиган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдан иборат.

Семинарда вилоят ИИБ ЙХҲБ бошлиғи А.Носиров туман ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларига оид маълумотларни тақдим этди. Йўлларда турли кўнгилсиз ҳолатлар бўлмаслиги учун маҳалла, таълим муассасалари ва бошқа алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигининг аҳамиятига тўхталди.

Тадбирда иштирокчиларга мобил-тарғибот автомашинаси ҳамда бошқа кўргазмали воситалар намойиш этилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.