Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойлик баскетболчи қизлар вилоят чемпионати ғолиби бўлди

Енгил атлетика ва спортнинг ўйин турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида баскетбол бўйича 2005 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа аввалида сўз олганлар, вилоятимизда кейинги йилларда болалар спорти, хусусан, баскетбол спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтишди.

Халқаро баскетбол ассоциацияси қоидаларига асосан Олимпия тизимида ўтказилган баҳслар якунига кўра, қизлар ўртасида Жомбой туманидаги 18-мактаб жамоаси чемпион бўлди. Самарқанд шаҳар 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва Тойлоқ болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоалари иккинчи ва учинчи бўлишди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Самарқанд ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси чемпион бўлган бўлса, Самарқанд шаҳридаги 45-мактаб ҳамда Булунғур туманидаги 23-мактаб спортчи-ўқувчиларига кейинги ўринлар насиб этди.