Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жонсон нима учун Британия бош вазири сайловидан воз кечгани маълум бўлди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон йилига 10 миллион фунт стерлинг йўқотмаслик учун октябрда бўлиб ўтган ҳукмрон Консерватив партия раҳбари сайловидан чиқди, деб хабар бермоқда The Observer манбаларга таяниб.

Қайд этилишича, истеъфога чиққанидан сўнг Жонсон кўнгилочар ва истеъдод агентликлари, жумладан Endeavour ва унинг шўъба корхоналаридан бири – Гарри Уокер агентлиги билан сиёсатчининг омма олдида пуллик чиқиши масаласида музокаралар олиб борган.

Endeavour компанияси раҳбари, америкалик бизнесмен Ари Эмануэль Жонсонни сайловда мағлуб бўлса, унинг аудиториядаги жозибадорлиги, нотиқлик фаолиятидан олган даромадининг ярми йўқолиши ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойининг бошида Жонсондан кейин ҳукумат раҳбари лавозимини эгаллаган Лиз Трасс кўп ўтмай - 20 октябрь куни истеъфога чиқишини эълон қилди. Жонсон яна янги бош вазир ва Буюк Британия Консерватив партиясининг раҳбари бўлиши мумкин эди.

Жонсон сайловдан воз кечгач, Британия Вазирлар Маҳкамаси ва Консерватив партияни Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак бошқара бошлади.