Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жонсон сайловда қатнашиш учун зарур бўлган 100 дан ортиқ депутатнинг қўллаб-қувватлашини қўлга киритди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон бош вазирликка бўладиган сайловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. Бу тахмин тўғри чиқди.

Жонсон сайлов учун зарур бўлган 100 дан ортиқ консерватив депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди, энди у Консервативлар партияси етакчиси лавозими учун кураш олиб бориши ва яна бош вазир лавозимига даъвогарлик қилиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга таяниб Sky News хабар бермоқда.

Жонсон шанба куни Доминикан Республикасидаги таътилдан оиласи билан қайтди. Бир кун олдин, Лиз Трасс истеъфога чиққанидан сўнг, у яна раҳбарлик лавозими учун рақобатлашиши мумкинлиги ҳақида маълум бўлди.

Собиқ молия вазири Риши Сунак ҳам аллақачон 100 нафар консерватор томонидан қўллаб-қувватланган.

Sky News нашри, шунингдек, Британия бош вазири ва консерваторлар етакчиси лавозимига ким тўғри келиши ҳақида YouGov сўровини чоп этди. Респондентларнинг қарийб 43 фоизи Сунак бу лавозимда яхши ишлай олишини айтган.  Жонсонга келсак, 34 фоиз респондент у ўз лавозимида яхши ишлашини билдирган ва 56 фоиз Борис Жонсон ёмон ишлайди, деб ҳисоблайди.