Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЖСС: Дунё янги пандемияга ҳозирлик кўриши керак

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мамлакатларни ҳозирданоқ янги пандемияга тайёрланишга ундамоқда, деб ёзади “Cable News Network”.

"Биз сўнгги бир йил ичида фавқулодда вазиятларда тайёргарликни таъминлаш учун соғлиқни сақлаш инфратузилмаси кучли бўлган SARS-CoV-2 вируси тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун тезкор ҳаракатларни амалга оширган мамлакатларни кўрдик", дея таъкидлашди ташкилот мутахассислари.

Жорий йилнинг 9-14 ноябрида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессияси бўлиб ўтади. Унда соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятларга тайёргарликни кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.

Ушбу резолюция жаҳон соғлиқни сақлаш жамоатчилигини COVID-19 ва бошқа хавфли юқумли касалликларни аниқлаш ва уларга қарши чора кўришда барча мамлакатларда тезкор тайёргарлик кўрилишини таъминлашга чақиради, дейилади хабарда.

COVID-19 пандемияси саломатлик - ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий барқарорликнинг асоси эканлигини эслатиб ўйтамиз, дея таъкидлашди ЖССТ ташкилоти мутахассислари.

Бундан ташқари, ташкилот экспертлари COVID-19 га қарши эмлаш ишларини 2021 йил ўрталарида бошлашни режалаштирмоқда.