Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЖССТ коронавируснинг энг хавфли 5 та штамини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг бугунги кунда дунёда мавжуд энг хавфли штамлари янгиланган рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Униан» хабар берди.

Маълум қилинишича, бешликка Африкада аниқланган янги «омикрон» штами ҳам киритилган. Ташкилот коронавируснинг бу штами ЖССТни ташвишга солаётганини қайд этган. Вируснинг энг хавфли 5 та штамига қуйидагилар киритилган:

  • «альфа» - 2020 йил сентябрь ойида Буюк Британияда;
  • «бета» - 2020 йил май ойида Жанубий Африкада;
  • «гамма» - 2020 йил ноябрь ойида Бразилияда;
  • «дельта» - 2020 йил октябрь ойида Ҳиндистонда;
  • «омикрон» - 2021 йил ноябрь ойида Жанубий Африкада аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ коронавируснинг янги, хавфли варианти бўлган «омикрон» инфекциядан тўлиқ тузалмаган, иммунитети заиф одамда шаклланган бўлиши мумкинлигини илгари сурганди.

«Ушбу штамнинг қаердан келиб чиққани номаълум. Аммо кўриб чиқилаётган гипотезалардан бири шундаки, у вирусдан тўлиқ тузала олмаган ва организмида вирус сезиларли даражада кўпайган, иммунитети пасайган, инфекцияланган бемордан келиб чиққан бўлиши мумкин», деган ЖССТ вакили.

Аввалроқ дунё аҳолиси коронавируснинг янги мутацияси хавфи ҳақида огоҳлантирилганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг асосий ташувчилари ким эканини маълум қилганди.