Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каналда чақалоқ жасади топилди

Бугун, 10 февраль куни эрталаб соат 10:35 да ички ишлар органларига Чилонзор тумани ҳудудидаги “Совпластитал” корхонаси биноси ортидаги Бунёдкор кўчаси бўйлаб ўтувчи каналда янги туғилган ўғил бола жасади топилгани тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ИИБ ФМБ раҳбарияти ва Чилонзор тумани прокуратураси ходимлари етиб борган. Иш Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти назорати остига олинган.

ИИББ хабарида телеграм тармоғидаги қатор гуруҳларда ҳодиса Олмазор туманида юз бергани ҳақида тарқалган маълумот нотўғри эканлиги қўшимча қилинган.