Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Касодга учраган энг машҳур шахслар

Одамнинг пули қанчалик кўп бўлса, эҳтиёжи ҳам шунга яраша ортиб бориб, маблағларини ўйламасдан сарфлай бошлайди. Бу айниқса машҳур кишиларга таалуқли. Берилган мақом уларни қимматбаҳо машиналар ва виллалар сотиб олишга ва ҳар доим мукаммал кўринишга эга бўлишга мажбур қилади. Ҳамма ҳам касодга учраши мумкин ва актёрлар, мусиқачи ва бошқа таниқли шахслар каби бой кишилар ҳам бундан мустасно эмас. Тасодифан банкрот бўлган бир нечта машҳур кишилар билан танишамиз.

Майк Тайсон

Тайсон эҳтимол боксчилар орасидаги энг таниқлисидир. Уни бокс афсонаси  ҳам дейишади. Майк 20 ёшида супероғир вазнда жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, бунга эришган энг ёш боксчига айланди. Шундан кейин унинг ишлари юришиб кетди ва битта жанги учун у 30 миллион долларгача олиши мумкин эди.

90-йилларга келиб муаммоларга дуч кела бошлаган боксчининг ойлик харажатлари ўзи ишлаб топаётганидан ҳам зиёд бўлиб, тахминан 400 минг долларни ташкил қиларди. Тайсон хотини билан ажралиш жараёнларидаги юридик хизматлар тўловига 9 миллион доллар сарфлади. Натижада 2003 йилда ўша пайтда тахминан 27 миллион доллар қарзи бор таниқли боксчи банкротлик тўғрисида ариза беришига тўғри келди.

 Марк Твен

Ёзувчи китобларини сотиш орқали катта миқдорда даромад олишга муваффақ бўлган. Бироқ, у доимий равишда пулларини ишончсиз сармояларга киритарди. Шундай сармоялардан бири – тез-тез бузилиб турадиган китоб чоп этиш ва саҳифалаш машинаси эди. Асбоб ёзувчининг 300 минг доллардан зиёд пулини  “ютиб” юборган (ҳозирги қиймати 7 миллион АҚШ доллари). Бундан ташқари, Марк Твен нашриётда юзага келиб турадиган муаммолар туфайли ҳам жуда кўп маблағ йўқотган. Натижада 1893 йилда ёзувчи банкротлик тўғрисида ариза беради. Бироз вақт ўтгач, у маъруза қилиш учун дунё бўйлаб саёҳатга чиқади. Бу эса унга қарзлардан қутулиш имконини беради.

Рембрандт

Известнейшие банкроты мира (7 фото)

17-асрда яшаган машҳур голланд рассоми кўпинча ўзининг қурби етмайдиган қимматбаҳо ноёб нарсаларни сотиб олишни яхши кўрарди. Кун келиб, 50 ёшга кирган Рембрант ҳам банкротлигини эълон қилди. Орадан бир-икки йил ўтиб, у тўплаган барча антиқа буюмлар аукционда сотилди. Рассом ўз асарларини сота олмаса-да, ҳатто қариганда ҳам расм чизишда давом этган.

 Уолт Дисней

Известнейшие банкроты мира (7 фото)

Буюк ҳикоячи ва биз севиб томоша қиладиган кўплаб мультфильмларни яратган Уолт Дисней дўсти билан ҳамкорликда ускуналар сотиб олиб гаражда «Laugh-O-Gram» деб номланган студияни яратган эди. Тасаввур қилганингиздек, у пайтда Диснейда пул йўқ эди. Бироз вақт ўтиб, ҳамкорлар биринчи “Қизил шапкача” мультфильмини яратишди. Бироқ, у ҳам муваффақиятга эриша олмади. Шундан сўнг шериклар дарҳол ўзларини банкрот деб эълон қилишди.

 Дональд Трамп

Известнейшие банкроты мира (7 фото)
Бугун бу одамни ҳамма билади. Американинг собиқ президенти ва дунёдаги энг бой одамлардан бири Дональд Трамп ўзини 4 марта банкрот деб эълон қилган. Корпоратив банкротлик унинг шахсий молиявий аҳволига таъсир кўрсатмаган бўлса-да,  биринчи марта касодга учраши унга қаттиқ зарба берди. Қимор ўйинларини молиялаштириб келган тадбиркор катта фоизларни тўлай олмади. Натижада унинг қарзи 900 миллион долларга етди. Трамп бир қанча активлар ва авиакомпанияларни сотиш орқали ўз  қарзларидан қутулишга муваффақ бўлган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.