Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда ҳам улкан байроқ ҳилпирайдиган бўлди

Каттақўрғон шаҳрининг эски шаҳар ҳудудида 62 метр баландликда, узунлиги 20 метр, эни 8 метр бўлган мустақиллигимиз белгиси, давлатимиз байроғи ўрнатилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Каттақўрғон шаҳар аҳолиси, ташкилот ва идоралар вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими М.Ҳошимов йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами билан қутлар экан, давлатимиз байроғининг халқимиз шаъни ва ғурурини ифода этишдаги аҳамияти ва унинг улуғворлиги хусусида сўз юритди.

- Ҳар биримиз Давлатимиз байроғи, гербимиз ва мадҳиямизни мустақиллигимизнинг рамзлари сифатида биламиз, - дейди набиралари билан тадбирга ташриф буюрган Зебо ая. - Байроғимиз юқорига кўтарилган сари юрагимда бошқача ҳисни туйдум. Менимча, бу ҳис ҳар биримизнинг қалбимиз тубида сақланиб турган юртга, она Ватанга бўлган муҳаббат, меҳр туйғусидир.

Ҳилола ЭРГАШЕВА.