Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғон шаҳрида фуқароларни хорижий давлатга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А. фуқаро Ф.ни танишлари орқали 5 ой муддатга Жанубий Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.