Каттақўрғон туманидаги парранда фабрикасида газ чақнаши содир бўлди
- 30.03.2023 11:59
- 203
- Ҳодиса
Бугун, 30 март куни соат тахминан 10:40 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган эски товуқ фабрикасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Шунга кўра, вилоят ФВБ масъул ходимлари томонидан воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Чақнаш оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган. Чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган.
Вилоят ФВБ қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилган.