Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда 7 нафар шахс муддатидан олдин озод этилди

9 август куни “Гўзалкент” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр суд жараёнида жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан пробация хизмати ҳисобида турган 7 нафар назорат остидаги шахс муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. 

Бироқ, берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган шахслар ҳам йўқ эмас. Ана шундай назоратдаги шахслар орасидан бир нафарини ўталмай қолган жазо муддати жазонинг оғирроқ турига, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, шу куни яна Каттақўрғон шаҳар пробация гуруҳи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўтказилган “Ишга марҳамат” тадбирига жалб қилинган 20 нафардан зиёд назоратдаги шахслар ва ёшларнинг 2 нафари иш билан таъминланди.

Таъкидлаш жоиз, Каттақўрғон шаҳар ИИБ пробация хизматида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида ижтимоий мослаштириш орқали белгиланган жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлган 43 нафар назоратдаги шахсларнинг ўталмай қолган жазолари муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.