Каттақўрғонда электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди
- 01.02.2023 21:58
- 136
- Самарқанд
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан “Қорадарё” электр таъминоти корхонаси билан ҳамкорликдатерговга қадар текширув ўтказилди.
Унда “M.Q.” хусусий корхонаси раҳбари К.С. “Кумушкент” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ер майдонига ўрнатилган қуввати 75 кВт бўлган сув насосини юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 327,6 минг кВт электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 147,4 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.