Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда фуқаро ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатди

3 июнь куни Каттақўрғон туманининг "Қўшховуз-Пайшанба" йўналишида ҳаракатланиб келаётган мототранспорт воситасига вилоят ИИБ ЙҲХБ 4-отряди инспекторлари тўхташ ишорасини берган вақтида ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг ишорасига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган.

Ходимлар ҳайдовчини тўхтатиб, тегишли ҳужжатларни сўраганда, ҳайдовчи ҳужжатлари йўқлигини айтган. Тегишли ҳужжатлари йўқлиги сабабли мототранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига олиб кетилаётган вақтда маҳалладошлари йўлни тўсган.

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, ходимнинг тунда ёритувчи нимчасини йиртиб ташлаган. ЙПХ инспекторлари фуқарога нисбатан "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига асосан қўлга олишган.

Фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135, 194, 195-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, мототранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон тумани судига юбориш чоралари кўрилмоқда.