Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғонда савдо агенти фуқародан “Lacetti” машинасини олиб беришни ваъда қилиб, 12 минг доллар олган

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда “А” автосалони савдо агенти Ш.Т. фуқаро Н.га “Lacetti L-Elegant/At Plus” автомашинасини олиб бериш учун гўёки “V” МЧЖ томонидан тўлов қабул қилинганлиги ҳақида квитанция ҳамда олди-сотди шартномасини тақдим қилганлиги аниқланган. Бунинг эвазига унинг 12 000 АҚШ долларини қўлга киритган. Шунингдек, текширув давомида Ш.Т. томонидан ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб 3 900 АҚШ долларини қайтарган ҳолати процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.