Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Келин энди қаерда яшайди?

Аёлнинг келин бўлиб тушган уйида турмуш ўртоғи вафот этгандан сўнг яшаш ҳуқуқи борми?

Фарида МАМАРАСУЛОВА,

Пайариқ тумани.

- Оила кодексининг 32-моддасига асосан уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар.

Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳам ҳақли. Оиланинг бошқа аъзоларини эса уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Саволга ҳуқуқшунос С.АЛИБЕКОВ жавоб берди.