Кесилган чинорлар учун экологлар нотўғри жарима қўллаган
- 26.07.2024 17:21
- 118
- Самарқанд
Ортиқча тўланган 83,9 миллион сўм қайтарилади.
Ҳолат Каттақўрғон туманида бўлган. Ҳудуддаги муқобил МТП ҳудудидаги 9 туп чинорни кесган С.С. дастлабки суд ҳукмини ўзгартиргунча бир неча марта Олий судга мурожаат қилган.
Охир-оқибат 2019 йилдаги ҳолат (чинорларни кесилиши) бўйича С.С. жиноят содир этмаган, деб топилиб, оқланган.
Табиат ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 111.347.500 тўланган бўлган. Ҳақиқий зарар 27.429.000 сўм бўлганлиги сабабли суд 83.918.500 сўмни тегишли тартибда C.Cга қайтариш лозим деб топди.
Теглар:
дарахт кесиш