Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўча номи белгилари, дўкон пештахтасидаги ёзувлар тўғриланди

Кеча, 14 февраль куни Zarnews.uz телеграм каналида Нуробод шаҳарчасида ўзбек, рус тили аралаштириб ёзилган баннерлар мавжудлиги, шаҳарчадаги Мустақиллик кўчасига туташ Спитамен кўчасидаги кўрсаткич белгиларнинг хато ва тушунарсиз битилгани тўғрисида танқидий фикрлар эълон қилинганди.

Шу куннинг ўзида Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, шаҳарча ичидаги кўча номлари, баннерлар ва хусусий савдо дўконлари пештахталаридаги ёзувлар атрофлича ўрганилди.

Ишчи гуруҳ томонидан фотолавҳа асосида танқид остига олинган хато ва камчиликлар бартараф этилди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.