Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўчмас мулк аукционда сотилиб, кредит қарзи қопланди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 9 март кунги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Ravanda” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Миллийбанк” АТБ вилоят минтақавий филиали фойдасига кредит ва унинг фоизлари учун 1 миллиард 591 миллион 449 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди, дея Zarnews.uz га хабар бермоқда МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Хуршид Юсупов.

Тегишли тартибда ижро ҳаракатларига киришилиб, қарзни тўлаш учун қарздорга ихтиёрий муддат берилди. Аммо ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Кредит гаров мулки сифатида белгиланган, умумий майдони ва қурилиш ости майдони 472,89 кв/м., фойдали майдони 796,56 кв/м., бўлган савдо дўкони ва ёрдамчи бинолари хатланди ҳамда “E-IJRO AUKSION” савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилди.

Аукционда бино 1 миллиард 752 миллион сўмга сотилиб, “Миллийбанк” АТБ вилоят минтақавий филиали фойдасига 1 миллиард 591 миллион 449 минг сўм кредит қарзи ўтказиб берилди.