Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Композитор янги басталаган асарларини санъатсевар ёшларга туҳфа этди

Каттақўрғон шаҳар 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳорат дарси ташкил қилиниб, ёш композитор Меҳрож Мухторов билан ижодий учрашув ўтказилди.
Унда ўқувчилар композиторнинг асарларидан ижро этди. Шунингдек, композиторнинг янги нашр қилинган фортепиано учун тўплами тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир сўнгида М.Мухторов энг яхши ижро этган ўқувчиларга бастакорликка оид ўзи ёзган китобни совға қилди.