Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўп қаватли уйлар ертўласи ижара тўловлари энг кам миқдори белгиланди

Шаҳар ва туманлардаги кўп квартирали уйларнинг ертўлаларидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорларини белгилаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, кўп квартирали уйларнинг ертўлаларида озиқ-овқат ва ноозиқ овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар учун йиллик тўлов Самарқанд шаҳри учун 54 400 сўм, туманлар ва бошқа шаҳарлар учун 44 400 сўм этиб белгиланган.

Қарор иловасида кўп квартирали уйларнинг ертўлаларидан бошқа турдаги мақсадларда фойдаланиш учун тўловлар тўлиқ келтирилган.