Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

Кеча, 27 октябрь куни соат 13:46 да Яшнобод тумани, Авиасозлар 3-даҳаси, 38-уйнинг томида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, томнинг бўғот қисмларининг 70 квадрат метр майдони ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 13:51да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:06да қуршаб олиниб, соат 14:20да бартараф этилган. Ёнғин жойига 6 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин томда оловли-таъмирлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғин келтирган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек, фуқароларимизнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўрайди.