Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус: Бугунгача дунёдаги вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) берган маълумотларга қараганда, коронавирус билан касалланганлар сони, бугунги кунга келиб дунё бўйлаб 330 (23 март ҳолатига – 292 мингдан ошиқ) мингдан ошиб кетди.

“South China Moring Post” нашри берган маълумотга кўра, қайд этилган касалланганлар сони бўйича Хитой етакчилик қилмоқда. У ерда 81171 (23 март ҳолатига – 81093) нафар касалланган қайд этилган, иккинчи ўринда Италия 63927 нафар касалланган (23 март ҳолатига – 59138), учинчи ўринда  АҚШ - 33340 нафар касалланган (23 март ҳолатига – 32057). Коронавирус оқибатида энг кўп вафот этганлар сони Италияда қайд этилган – 6077 нафар бемор (23 март ҳолатига 5476 бемор), икки ўринда Хитой - 3277 нафар бемор (23 март ҳолатга - 3270 бемор) ва учинчи ўринда Испания – 2182 нафар бемор  (23 март ҳолатига - 1756 бемор) қайд этилган.

Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони дунё бўйича 14510 (23 март ҳолатига – 12794 нафар) нафарга етди (ЖССТ берган маълумот).

Россия Федерацияси сенатор ва депутатлари шифокорларга масофадан туриб даволаш ва ташхис қўйиш имконини берувчи телемедицина ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Буюк Британия ҳукумати умумхалқ карантин режимини жорий этди. Мамлакат Бош вазири Борис Жонсон халққа қилган мурожаатида, янги турдаги вирус тарқалишини “кейинги ўн йилликда мамлакат дуч келган энг катта хавф”, деб атади.

Хитойда коронавирус юқтирганларнинг 90 фоиздан ортиғи бутунлай соғайиб кетди. Айни вақтда мамлакат касалхоналарида бор йўғи 4735 нафар бемор қолмоқда. Сўнгги кеча-кундузда Хитой бўйлаб жами 78 нафар янги касалланганлар қайд этилган ва етти нафар бемор вафот этган.