Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус: Бугунгача дунёдаги вазият

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакат ичида бугунги кунга қадар 80928 нафар (17 март ҳолатига – 80881) касалга чалинган қайд этилган. ЖССТ берган сўнги маълумотларга кўра, коронавирус билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 200 мингдан ошиб кетган (17 март ҳолатига – 179 мингдан ошиқ).

ЖССТ берган маълумотга қараганда, 18 март кечки ҳолатга кўра, кейинги кеча-кундузда дунё бўйлаб 15123 нафар янги касалланганлар аниқланган. 8845 нафар инсон вирус оқибатида вафот этган (17 март ҳолатига – 7721).

Россия Федерациясида касалланганлар сони 147 нафарга етди. Мамлакат ҳудудида сўнгги суткада 33 нафар янги касалланганлар аниқланди. Улардан 31 нафари Москва шаҳрида, бир дона Новосибирск вилоятида ва яна бир нафар Томск вилоятида.

АҚШ конгрессмени, республикачи Марио Диас-Балартда коронавирус аниқланди.

Бразилия Сенати Спикери Дави Алколумбреда ҳам COVID-19 вируси борлиги тасдиқланди.

Жорий йилнинг май ойида Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида ўтказилиши кутилаётган “Евровидение” танлови бекор қилинганлиги тўғрисида танлов ташкилотчилари хабар берди.

Германия канцлери Ангела Меркель немис халқига йўллаган мурожатида янги турдаги вирусни Иккинчи жаҳон уруши давридан бери содир бўлган энг катта хавф деб атади.